Самбо бўйича Жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилмайди!

Куни кеча Халқаро самбо федерациясининг Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. 

Жумладан, шу йил ноябрь ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати техник сабабларга кўра Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бўлди. 

Шунингдек, август ойида Жаҳон кубоги Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилиши ҳақида Ижроқўм қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Самбо ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!