Сергеев “Зенит”га ўтяпти

Россия чемпиони – “Зенит” клуби “Крилья Советов” ҳужумчиси Иван Сергеев билан келишувга жришди.

Маълумотларга қараганда, питерликлар 26 ёшли футболчи билан уч йиллик шартнома тузади. Трансфер уч кун ичида амалга ошиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Иван Сергеев “Крилья Советов” жамоаси сафида барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва олтита голли пас ёздириб қўйди.

Бу ҳужумчи илгари Россия чемпионатининг қуйи лигаси – Миллий футбол лигасида тўп тепган. Ўтган йили ушбу турнирда “Крилья Советов” жамоаси сафида 39 та учрашувда 40 та тўп киритганидан кейин футбол жамоатчилиги эътиборига тушди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×