Сетьен Гвардиола ва Кумандан кучлими?

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рики Пуч "Хосеп Гвардиола, Рональд Куман ва Кике Сетьен орасида қайси бири энг кучли?" деган саволга жавоб берди.

“Мен Кике Сетьенни танлайман. Бунга унинг футболни қандай тушуниши ва менга нисбатан муносабати сабаб бўлган. Сетьен менга жуда яқин эди. У менга жуда кўп ёрдам берди, бунинг натижасида мен жуда кўп нарсаларни ўргандим”, - деди Пуч.

Рики Пуч Кике Сетьен қўл остида жами 12 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та голга ассистентлик қилган.

“Барселона”ни 2020 йилнинг 13 январь куни қабул қилиб олган Сетьен ЕЧЛ чорак финалида “Бавария”дан (2:8) учралган шармандали мағлубиятдан сўнг, истеъфога чиқарилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар