“Шериф” бош мураббий “Реал” юлдузидан қандай совға олди?

“Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида “Сантьяго Бурнабеу”да “Реал” мағлуб этилганидан сўнг, мезбонлар юлдузи Лука Модричдан совға олганини маълум қилди.

- Модрич ўз футболкасини совға қилди. Мен дарвозабон Андрей Лунин билан “Заря”да бирга ишлаганман. У биздан “Реал”га ўтган эди. У бориб Лука билан гаплашиб берди ва ана энди қўлимда набирам учун футболка бор, - деди Юрий Вернидуб.

Мадрид шаҳридаги учрашувда Жасур Яхшибоев ва Себастьян Тилль урган голлар Молдова клубига 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпини Карим Бензема пенальтидан  киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар