Шоҳжаҳон Холмуродов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўла киритди
Тошкент-2026 XV ёшлар Жаҳон чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи медалга эга чиқди. Жамоамизнинг -45 кг вазн тоифасидаги вакили Шоҳжаҳон Холмуродов мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб келди.
Финал йўлидаги жангда Шоҳжаҳонга таиландлик вакили Канбусакорн Пичайсонгкрам рақиблик қилди. Шиддатли баҳсда Таиланд вакилининг қўли баланд келди.
Шундай бўлса-да, ёш спортчимиз Шоҳжаҳон Холмуродов Тошкент мезбонлигидаги дунё биринчилигида терма жамоамизнинг учинчи медалига муаллифлик қилди. Учинчи кун якунига кўра, ҳисобимизда 3 та медал мавжуд: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза.

Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар