Шомуродов иккита гол урган жамоа ҳужумчиларини ўзгартирадиган бўлди

А Сериянинг ўтган мавсумида Элдор Шомуродов “Аталанта” жамоаси дарвозасини икки марта ишғол қилганди. Энди бу жамоа асосий ҳужумчилари – Дуван Сапате ва Луис Мариэлга ўринбосар қидирмоқда.

Бергамоликлар яхши таклиф бўлса, ёзда бу ҳужумчиларни сотиб юборади. Уларнинг ўрнига “Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти таклиф қилинади.

Бир пайтлар трансфер суммаси 100 миллион еврогача кўтарилган Белоттини айни пайтда 25-30 миллион еврога қўлга киритиш мумкин.

Белоттига “Аталанта”дан ташқари “Милан”, “Интер” ва “Рома”дан жиддий таклифлар бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар