Швейцария сенсацион тарзда амалдаги жаҳон чемпионларини мусобақадан чиқариб юборди (видео)

Европа чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган яна бир учрашувда амалдаги жаҳон чемпиони – Франция терма жамоаси Швейцарияга қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда кутилмаганда францияликлар мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.

Шу куни Франция сафида голларни Карим Бензема 57', 59' ва Поль Погба 75' киритган бўлса, швейцарияликларнинг голларига Харис Сеферович 15', 81' ҳамда  Марио Гавранович 90' муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!