“Сити” яна бир юлдуз билан хайрлашадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аввалроқ “Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва жорий мавсумда кучли ўйин кўрсатаётгани ва жамоа ўйинига катта таъсир кўрсатаётганига қарамай, ёзда клубни тарк этишини маълум қилган эди.

Энди “шаҳарликлар” яна бир машғур футболчи – Жон Стоунз билан хайрлашадиган бўлди.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, 31 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида жамоадан кетади. У мавсум охиригача жамоага совринлар учун курашда ёрдам беришни режалаштирмоқда, шундан сўнг эса клубни тарк этади.

Жорий мавсумда Стоунз барча мусобақаларда 13 та ўйинда иштирок этди, аммо самарали ҳаракатлар қайд этмади.

Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!