SPORTS.uz Белград-2021. Шаҳобиддин Зоиров: Ўзимизни қўлга олиб, мураббийларнинг кўрсатмаларини бажариб, чиройли ғалабага эришдик

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. 

Бугун Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) сербиялик Тамир Галановга қарши рингга кўтарилди. Жанг вакилимизнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Бу ҳисобда ҳам акс этди 5:0.

Мезбон боксчини мусобақадан чиқариб юборган ҳамюртимиз жангдан сўнг SPORTS.uz сайтига қисқача фикрларини баён қилди.

- Албатта, ҳамма нарсанинг қийинчилиги бор. Ўзимизни қўлга олиб, мураббийларнинг кўрсатмаларини бажариб, чиройли ғалабага эришдик.

Раундлар оралиғида мураббийлар ҳисобни айтиб туришди. Шунга қарамай, яхшироқ ишлашимни мураббийларимиз таъкидлашди. Шунинг учун орқароқда жанг қилдим, - деди боксчи.

SPORTS.uz Белград-2021: Шаҳобиддин Зоиров мезбон боксчини чемпионатдан чиқариб юборди. Бу қандай содир бўлди?

sportsuz_shahob-33

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
29/10/2021 17:34
Cербиялик эмас! Асли россиялик бурят миллатига мансуб, россия номидан бошка боксчи катнашгани учун сербия номидан катнашаётганди.

Минбар

Барча блоглар