Старриж фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

Англиялик машҳур ҳужумчи Даниэль Старриж "Мальорка" клуби йиғинида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Испания клуби расмий сайти.

Юқоридаги манбага кўра, 31 ёшли футболчи 14 июлдан бошлаб "Мальорка" таркибида машғулот ўтказмоқда. Агар Старриж "Мальорка" мураббийлар штабида яхши таассурот қолдира олса, унга шартнома таклиф қилинади.

Старриж Англия футбол ассоциациясининг гаров кодексини бузганликда айбдор деб топилганидан сўнг, яъни 2020 йилнинг март ойидан буён майдонга тушмади. У илгари "Манчестер Сити", "Челси", "Болтон", "Ливерпуль", "Вест Бромвич" ва "Трабзонспор" клубларида ўйнаган.

Даниэль Старриж Англия терма жамоаси сафида 26 учрашув ўтказган ва саккизта гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!