Суперклуб: Бештанг кетасан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нуфузли манбалардан бири Football Transfers нашри хабарига кўра, “Челси” клубини ёзги трансфер ойнасида бир нечта футболчи тарк этиши кутилмоқда.

Жумладан, марказий ҳимоячи Аксель Дисаси ҳозирда “Вест Хэм”да ижара асосида ўйнамоқда ва доимий равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда. Агар жамоа Премьер-лигада қолса, “болғаурарлар” бу ўйинчини тўлиқ сотиб олиши мумкин. Акс ҳолда “Челси” футболчи учун янги клуб излашга мажбур бўлади.

Ижарага юборилган ҳужумчи Николас Жексон “Бавария”да қолишни истамоқда, бироқ унинг ҳаракатлари ва натижалари мюнхенликларни қониқтиргани йўқ. Сенегаллик форварднинг ўзи ҳам “Чкелси”га қайтишга тайёргарлик кўра бошлади.

Алехандро Гарначони 40 миллион фунт стерлингга сотиш варианти кўриб чиқилмоқда. Собиқ бош мураббий Лиам Росеньор аргентиналик футболчи келажаги бўйича бирор  аниқ фикр билдирмаган эди.

Шу билан бирга, ҳужумчи Лиам Делап ҳам клубни тарк этиши мумкин. У жорий мавсумда Премьер-лигада фақат битта гол урди ва бу кўрсаткич билан ссуперклубда қолиш жуда қийин.

Марказий ҳимоячи Бенуа Бадиашиле эса асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ва унинг трансфери эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. У 2026 йил январидан бери Премьер-лигада майдонга бирор марта ҳам тушмаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!