Суперлигада бош мураббий бўшатилди
Туркия Суперлигасининг 31-турида турнир пешқадами “Галатасарой” ўз майдонида энг яқин таъчибқиси “Фенербаҳче”н қабул қилиб, муҳим баҳсда 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Бу мағлубиятдан кейин “Фенербаҳче”нинг чемпионлик умида тўла сўнди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, ушбу муваффақиятсизликдан кейин бош мураббий Доменико Тедеско билан ҳамкорлик тўхтатилди.
Бу ҳақда “Фенербаҳче” клуби матбуот хизмати хабар берди.
Тедеско ва унинг мураббийлар штаби билан бирга спорт директори Девин Ўзек ҳамда футбол координатори Берке Челеби ҳам клубни тарк этди.
Бош мураббий вазифасини вақтинча Зеки Мурат Гёле бажаради.
40 ёшли Тедеско “Фенербаҳче”ни 2025 йил сентябридан бошқариб келаётганди.
Аввалроқ у Москванинг “Спартак”, Бельгия миллий терма жамоаси, Германиянинг “Лейпциг” ва “Шальке” клубларида ишлаган.

Фикрлар