Тезкор! Месси жароҳат олди

11 октябрь санасида Аргентина терма жамоасини жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўз майдонида Уругвайга қарши ўйин кутиб турибди. 

Бу ўйинда мезбонлар етакчиси ва сардори Лионель Мессининг иштирок этиши сўроқ остида. "TNT Sports" хабарига кўра, Лео чап тиззасида ноқулайлик ҳис қилмоқда. Унинг аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот якшанба куни берилиши кутилмоқда. 

Бу мавсумда ПСЖ ҳужумчиси барча турнирларда 8 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)