Тезкор хабар! Нидерландия бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Нидерландия терма жамоаси Европа чемпионати нимчорак финал босқичида ўз юришини тўхтатганидан хабарингиз бор. Чехиядан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият нидерландияликларга қаттиқ таъсир қилди.

Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, бош мураббий Франк Де Бур истеъфога чиқарилган. Бу ҳақда Нидерландиянинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси хабар тарқатди.

"Франк Де Бур Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Барча саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз, Де Бур",-дея ёзиб қолдирилди расмий саҳифада.

51 ёшли мутахассис "учар голландлар" постида 15 та ўйин ўтказиб, 8 та ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган. Ҳозирча, унинг ўрнига жамоани ким бошқариши аниқ эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
29/06/2021 21:00
Ана тез чакириш керак Узбекистонга.