УЕФА Миллатлар лигаси. Голларга бой кечган ўйинда Испания Англияни мағлуб этди
УЕФА Миллатлар лигасининг 1-тур учрашувлари ўтказилди. «А» гуруҳидаги марказий баҳсда Англия ўз майдонида Испанияни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб, 2-дақиқадаёқ рақиб ҳимоячисининг хатосидан Ламин Ямал унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 36-дақиқада Антони Гордон мувозанатни тиклаган бўлса, 40-дақиқада Ҳарри Кейн инглизларни олдинга олиб чиқди.
«Қизил фурия» иккинчи бўлимда қайтишни амалга оширди. 60-дақиқада Алекс Баэна орадаги фарқни йўққа чиқарди, 74-дақиқада эса Микель Оярсабаль жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди — 2:3.
Шу тариқа, испанлар 1-турда 3 очкони қўлга киритди.
Қолган учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг.
Словения 0:0 Шотландия
Болгария 1:2 Люксембург
Исландия 1:1 Эстония
Сан-Марино 0:7 Финляндия
Фарер ороллари 1:1 Қозоғистон
Албания 2:0 Беларусь
Словакия 2:0 Молдова
Шимолий Македония 0:3 Швейцария
Англия 2:3 Испания
Чехия 1:2 Хорватия

Фикрлар