UFC Арман Царукянга нима учун Топурия ёки Гэтжини эмас, Усмон Нурмагомедовни бериши мумкин?
Россиялик таниқли ММА устаси Усмон Нурмагомедов UFC даги дебютида промоушен юлдузи Арман Царукянга қарши октагонга чиқмоқчи.
"UFC бу жангни ташкиллаштира олади. Чунки Арман бошқа ким билан ҳам жанг қиларди? Агар UFC раҳбари Топуриянинг Арманни мағлуб эта олишига камида 30 фоиз ишонч ҳосил қилганида, аллақачон бу баҳсни уюштирган бўларди. Лекин Илия улар учун олтин тухумлар олиб келади, шунинг учун ҳозирча бундай қилишмайди.
Шунингдек, Пимблетт ҳам UFC нинг арзандаси. Сарлавҳаларда ва жангни сотиш учун, Усмон Нурмагомедов ҳар қандай UFC жангчисига қарши яхши жанг бўлади. Айнан Арманга қарши тўқнашувим - яхши сотилади", - деди россиялик Комил Гажиев билан суҳбатда.
Маълумот учун, Усмон Нурмагомедовнинг PFL билан амалдаги шартномаси тугаган. Энди спортчи қайси лигада иштирок этиши йил охирида аниқ бўлади.

Фикрлар