Украина ўз тарихида илк бор Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиқди

Украина терма жамоаси “Евро-2020”нинг 1/8 финалига чиқди.

Андрей Шевченко шогирдлари гуруҳда 3-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Аниқроғи, энди украиналиклар гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган жамоалар рейтингида тўртинчи қатордан пастга тушмайди.

Испания Словакия устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ва Швеция Польшани 3:2 ҳисобида мағлуб этгач, Украина терма жамоасининг имкониятлари ошиб кетди.

Эътиборлиси, Украина ўз тарихида илк бор Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар