Улар энди “Реал”га керак эмас

“Реал” раҳбарияти мавсум охирида шартномаси тугайдиган бир гуруҳ тажрибали футболчилар билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, ҳужумчи Гарет Бэйл, ҳимоячи Марсело ва плеймейкер Иско жорий чемпионат якунланганидан сўнг, эркин агент сифатида жамоани тарк этиши керак бўлади.  Клуб молиявий ҳолат ва спорт тамойиллари сабабли бу футболчиларга янги битим таклиф қилмайди.

Шунга қарамай, “Қироллик клуби” Лука Модричнинг шартномасини бир йилга узайтирмоқчи. Хорватиялик ярим ҳимоячи 36 ёшга тўлганига қарамай, унинг ўйин даражаси бош мураббий Карло Анчелотти талабига тўла жавоб бериши айтилмоқда.

“Реал” келаси мавсумда ўз таркибига Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд ва Поль Погба сингари юлдузларни жамлашни режалаштирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар