Умар Нурмагомедов Сонг Ядонгни ўнта жангдан тўққизтасида мағлуб этади

  • 01.09.2026 21:33
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо россиялик Умар Нурмагомедовнинг Хитой вакили Сонг Ядонгга қарши баҳсдаги мағлубиятини тасодифий деб ҳисобламоқда.

"Нурмагомедов шунчаки тасодифан зарба ўтказиб юборди. Бу ҳамма билан содир бўлиши мумкин эди. Ҳа, баъзан сени бир зарбада "тутиб олишади". Бироқ ўн марта жанг ўтказилса, тўққизтасида Умар Сонгни ўзи хоҳлагандек енгарди.

Яна бир нарса бор. Назаримда, Нурмагомедов ўта енгил вазн тофиасида октагонга чиқиш учун жуда кўп вазн йўқотишга мажбур бўляпти. Айнан мана шу сабабли мияда суюқлик камайиб, Умар осонгига ҳушидан кетгандир...", - деди америкалик "Pound 4 Pound" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Сонг Ядонг "UFC Shanghai" турнирида Умар Нурмагомедовни 2 раунддаёқ нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!