Усмон Тошевдан кейин Тожикистон миллий терма жамоасини вақтинча бошқарадиган мураббий маълум

Тожикистон олимпия терма жамоасининг бош мураббийи Мубин Эргашев Тожикистон миллий терма жамоаси иштирокида 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши кечадиган ўртоқлик мақомидаги беллашувда вақтинча бош мураббий вазифасини бажарадиган бўлди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мубин Эргашев бошчилигидаги Тожикистон U-23 терма жамоаси яқинда "Осиё Кубоги-2022" финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган. Айтиш жоизки, бу мусобақа Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

эргашев мубин_1

Қозоғистон термасига қарши кечадиган ўртоқлик учрашувида Мубин Эргашевга яқин ўтмишда таниқли футболчилар бўлган - Раҳматилло Фузайлов, Юсуф Рабиев ва Аслиддин Ҳабибуллоев (дарвозабонлар мураббийи) ёрдам беришади. Таҳлилчи мураббий вазифасини эса Фарруҳ Марофиев бажарадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Тожикистон миллий терма жамоасини уч йил давомида ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқарди ва шу йилнинг ёзида жамоа билан хайрлашганди. Айни пайтда Тошев ЎФАда терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида ишламоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар