Варан "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди

“Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан тез орада мадридликлар билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли франциялик футболчи “қироллик клуби” билан янги шартнома масаласида деярли келишувга эришган. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Бундан аввалроқ Вараннинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган эди.

Рафаэль ўтган мавсум Ла Лигада 31 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда рақиб дарвозасига 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!