"Верона" А Серия 4-турида ўз уйида "Рома"ни меҳмон қилади. Пешқадамлик қилаётган Жозе Моуриньо аутсайдер "Верона" билан куч синашади.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Ўйинни "Спорт" телеканалида жонли эфирда Санжар Маҳмудхонов шарҳлаб боради. 

Римликлар айни пайтда 3 учрашувда юз фоизлик натижа билан етакчилар қаторида бормоқда. "Бўрилар"нинг бугунги рақиби эса барча ўйинлардаги мағлубият эвазига аутсайдерлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Шунингдек, бугунга 4-турдан ўрин олган 5 та беллашув белгиланганди. Уларда орасида "Эмполи" - "Сампдория" баҳси якунланди. Яна 4 учрашув бор.

19 сентябрь

Эмполи - Сампдория 0:3

18:00. Венеция - Специя

21:00. Лацио - Кальяри

21:00. Верона - Рома

23:45. Ювентус - Милан

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Shavkatov
19/09/2021 18:49
Iltimos sharxsiz beringlar shunchaki stadion ovozi yetadi

Минбар

Барча блоглар