Хави

Хави Эрнандес "Барселона"нинг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг маълум қилишича, Хави "Барса"ни бошқаришга розилик билдирган. Яқин вақт ичида мураббий "Ал-Садд" билан шартномани бекор қилади ва "Камп Ноу"га қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасидаги "Райо Вальекано"дан учралган мағлубиятдан сўнг, каталонияликлар Рональд Куманни истеъфога чиқарганди.

Аввалроқ, "Ал-Садд" футболчиси Санти Казорла ҳам Хави "Барса"ни бошқаришга тайёр эканлиги ҳақида гапирганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
нодир болтаев
28/10/2021 13:33
Xavi nima qila olardi u ham uzog'i bilan 1 yil

Минбар

Барча блоглар