Хави биринчи ғалабасига қандай эришганини айтиб берди
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави Миллатлар лигасининг 2-турида Сербияга қарши ўйиндан сўнг учрашувни сарҳисоб қилди. 27 сентябрь куни Белграддаги «Райко Митич» стадионида бўлиб ўтган баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бу Нидерландия терма жамоасининг Хави қўл остидаги илк ғалабаси бўлди.
- Биз юқори прессингда, ўрта блокда ва ҳимоя чизиғида янада самарали ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Аммо ғалабага муносиб эдик. Мен жамоа тўпга эгалик қилиши ва 90 дақиқа давомида прессинг қўллашини хоҳлайман. Бунинг учун менталитетни ўзгартириш талаб қилиниши мумкин, аммо мен жамоа ўйинини айнан шу тарзда қурмоқчиман.
Сербия индивидуал жиҳатдан кучли жамоа. Тадич, Йович ва Костич майдонга тушганидан кейин учрашувнинг характери ўзгарди. Аммо менда ғалаба бизда қолиши керак деган таассурот пайдо бўлди, - деди Хави. Унинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.
Мусобақанинг биринчи турида Нидерландия Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Хави шогирдлари гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни 1 октябрь куни Грецияга қарши ўтказади.

Фикрлар