Хави бунга жон деб рози бўлади

"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Каталония клуби "Севилья"дан ижарага олинган Люк Де Йонгдан қутилмоқчи ва унинг ўрнига бошқа ҳужумкор футболчи олиб келиш ниятида. Айни дамда нидерландиялик форвардга "Интер" қизиқиш билдирмоқда. 

Санчеснинг "Барселона"га трансфери бош мураббий Хавининг розилиги билан амалга ошиши мумкин. 

Чилилик А Серия доирасида 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, Алексис 2011 йилдан 2014 йилга қадар "кўк-анорранглилар" либосида тўп тепган. 



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×