Йигирма бир ёшли боксчи яна чемпионлик камари учун жанг қилади!

  • 06.10.2026 11:57
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Машҳур промоутер Френк Уоррен 21 ёшли британиялик Мозес Итауманинг фаолиятидаги илк мағлубиятдан сўнг рингга қайтиш муддатини маълум қилди.

"Мозес январь ойида қайтади. Агар келишувга эриша олсак, у тез орада яна чемпионлик унвони учун курашади",  - деди Уоррен "PlayBook Boxing" You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Итаума 29 август куни IBF камари учун жангда Филип Хрговичдан техник нокаут эвазига мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!