Ёсинбек Одилов – жаҳон чемпиони!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таэквондо WТ бўйича Тошкент-2026 Жаҳон чемпионатида иккинчи медалини қўлга киритди. -48 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ёсинбек Одилов мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ёсинбек финал баҳсида Ўмон вакили Довуд Ал-Юсуфи билан баҳс олиб борди. Қувонарлиси, мазкур қарама-қаршиликда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди — 2:0 (5/1, 11/9)!

Ёсинбек Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалини қўлга киритди. Ҳозирда ҳисобимиздаги медаллар сони 2 тани ташкил этмоқда: 1 та олтин ва 1 та кумуш.

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!