"Ювентус" - "Торино": Матнли трансляция
Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Торино" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди
- 90'

Бонацолли огоҳлантирилди.
- 90'

Куадрадо сариқ карточка олди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Линетти ўрнига Серже майдонга тушди.
- 89'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Куадрадонинг узатмасини Бонуччи дарвозага жойлаб қўйди.
- 87'
Ремзининг узатган тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 83'

Дибаланинг бурчак узатмаси яна ўхшамади.
- 81'

Дибала бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади.
- 78'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маккенни Куадрадонинг узатмасидан сўнг, ҳисобни тенглаштирди.
- 74'
Кьеза ҳужумда қлидани бузди.
- 72'

Де Лигт сариқ карточка ишлаб олди.
- 71'

Данило ва Рабьо ўрнига Сандро ва Маккенни майдонга тушмоқда.
- 70'

Лянко сариқ карточка ишлаб олди.
- 67'
Дибала бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади.
- 65'
Роналду манзилига узатилган тўпга Сиригу биринчи бўлди.
- 62'
Кьезанинг узатмаси ўхшамади.
- 60'

Куадрадонинг бурчакдан узатилган тўпни қабул қилиб, берган зарбаси голга айланганди. ВАР уни бекор қилинди. Офсайд бор экан.
- 57'

Дибала бурчак зарбаси амалга оширади.
- 57'

Ремзи Кулусевски ўрнига майдонга тушди.
- 54'
Кулусевски тиббий ёрдам олмоқда.
- 51'

Кулусевски сариқ карточка ишлаб олди.
- 49'
Кьезанинг рейди ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
Бентанкурнинг жаримадан узатган тўпи манзилига етиб бормади.
- 40'
Ринкон тўп учун курашда фол ишлатди. Орсато жарима белгилади.
- 38'
Ҳимоячилар Роналдуга тўп етиб келишига йўл қўйишмади.
- 35'

"Ювентус"нинг бурчак зарбалари самара келтирмади.
- 34'
Жаримадан Дибала тепган тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 31'
Роналдунинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.
- 28'
Куадрадонинг зарбаси Роналду томонидан дарвозага йўлланиши мумкин эди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборди.
- 26'
Белоттининг зарбаси ноаниқ кетди.
- 24'
Дибаланинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 21'
Линеттининг зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди.
- 17'
"Ювентус" жарима зарбаси ишлаб олди.
- 14'

Зазанинг зарбасини Шенсний қайтарди.
- 12'

Ринкон тиббий ёрдам олмоқда.
- 12'

"Ювентус"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.
- 9'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нкулу "Ювентус" дарвозасига тўп киритмоқда. Бурчак тўпидан "Торино" гол уриб кетди.
- 9'
Ансальдининг жарима майдонига узатган узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 7'
"Торино" тўпни назорат қилмоқда.
- 4'

"Ювентус"нинг бурчак зарбаси фойда келтирмади.
- 1'
Роналдунинг зарбаси ноаниқ кетди. Тўп юқорироқдан ўтиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Турин дербиси" бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар