"Ювентус" юлдуз ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, "Ювентус" португалиялик плеймейкерни қишги трансферлар ойнаси очилганида ўз сафига қўшиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Шундай бўлсада, туринликлар ушбу харид учун рақобатга дуч келиши мумкин. Сабаби, Бернардога қизиқаётган клублар етарлича. 

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи ушбу мавсумда АПЛда 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!