Зидан Франция терма жамоасига тўққиз нафар янги футболчини чақиради
Франция миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан кенгайтирилган таркиб рўйхатига аввалги бош мураббий Дидье Дешам даврида ҳеч қачон миллий жамоага чақирилмаган тўққиз нафар футболчини киритишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.
Зидан имконият бериб, синаб кўришни мақсад қилган футболчилар рўйхатига Оливье Боскальи (“Брайтон”), Жереми Жаке (“Ливерпуль”), Эстебан Леполь (“Ренн”, Лукаш Да Кунья (“Комо”), Анди Диуф (“Интер”), Пабло Пажи (“Париж”), Энцо Ле Фе (“Сандерленд”), Пьер Ганиу (“Ланс”) ва Маттье Юдоль (“Ланс”) киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Зидан қўл остида Франция терма жамоаси илк учрашувини 25 сентябрь куни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Туркия терма жамоасига қарши сафарда ўтказади.

Фикрлар