Месси Маркос Алонсони "Барселона"да кўрмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси ўз жамоаси сафида "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони кўришни истамоқда.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра Месси клуб раҳбариятидан ёзги трансферлар даврида айнан 27 ёшли испаниялик футболчини харид қилишни сўраган.

Агар Алонсо “Барса”га ўтса, у ҳолда чап қанотда Хорди Альбага жиддий рақобатчи бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!