"Вильярреал"нинг энг яхши тўпурари Хитой клубига ўтмоқда

Испаниянинг “Вильярреал” клуби ҳужумчиси Седрик Бакамбу яқин вақтлар ичида Хитойнинг “Бейжин Гуоань” жамоаси сафига ўтади.

AS нашрининг хабар беришича томонлар кеча ушбу трансфер борасида келишувга эришишган. Унга кўра хитойликлар 26 ёшли футболчи учун “сариқ сув ости кемаси”га 40 млн евро тўлашади.

Маълумот учун, Бакамбу жорий мавсум Ла Лигада 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!