“Атлетико” – “Байер” учрашувига оид 10 та факт

Бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари давом эттирилади. Унда Германиядаги баҳсда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган “Атлетико” ўз майдонида “Байер”ни қабул қилади. Биз эса бўлажак учрашувга оид айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. ЕЧЛ тарихида фақатгина икки жамоа плей-офф ўйинларида дастлабки ўйинда ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлсада, кейинги босқичга ўтган холос. Булар “Аякс”(1995/96 йилги мавсумда “Панатинаикос” билан) ва “Бавария”(2010/11 йилги мавсумда “Интер” билан);

2. “Атлетико” ўз тарихида тўққизинчи бор ЕЧЛ чорак финалида ўйнаши мумкин;

3. “Атлетико” ўз майдонида ўтган еврокубоклардаги сўнгги 33 баҳснинг 28 тасида ғалаба қозонган ва фақатгина икки бор мағлубиятга учраган. Ўз-ўзидан ма`лумки, қолган 3 баҳсда “матрасчилар” рақиб билан муроса кўчасини танлашган;

4.  “Атлетико” 1996/97 йилги мавсумдан буён ўз майдонида немис жамоаларига мағлуб бўлмай келмоқда;

5. “Атлетико” ўз майдонида немис жамоалари билан 18 бор ўйнаган ва шундан 13 тасида ғалаба қозонган, икки бор дуранг ўйнаган ва 3 марта мағлуб бўлган;

6.   “Атлетико” еврокубоклар плей-офф босқичида меҳмондаги ўйинда ғалаба қозонса, доимо кейинги босқичга чиқиб келган. Бундай ҳолатлар сони 20 тани ташкил этади;

7. Ўз навбатида “Байер” меҳмондаги сўнгги 6 ўйиннинг бирортасида мағлубиятга учрамаган – 3 ғалаба ва 3 дуранг;

8. “Байер” еврокубоклар доирасида Испанияга 17 бор ташриф буюрган бўлиб, шулардан фақатгина 3 тасида ғалаба қозонга, 2 марта дуранг ўйнаган. Қолган 12 ўйинда эса испан жамоалари ўз майдонида “Байер”га умуман имконият қолдирмаган;

9. “Байер” еврокубоклар плей-офф босқичида Ла лигада ўйнайдиган жамоани турнирдан чиқариб юборган сўнгги бор 1988 йилда кузатилган экан(УEФА кубоги “Эспаньол”га қарши);

10. “Байер” еврокубоклар плей-офф босқичида ўз майдонидаги дастлабки ўйинни бой берган ўйинларда “доришунослар” ҳар сафар турнирни тарк этишга мажбур бўлишган. Бундай ҳолат 9 бор рўй берган экан.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!