Батшуайи “Челси” сафидаги илк хет-тригини нишонлади
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи кеча “Ноттингем Форест”га (5:1) қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги 3-босқичида ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, ушбу хет-трик 23 ёшли бельгиялик футболчининг “аристократлар” сафидаги дастлабкиси бўлди. Бундан ташқари ушбу хет-трик Батшуайи учун сўнгги тўрт йилдаги биринчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” мусобақанинг 4-босқичида “Эвертон”га қарши ўйнайди.
Фикрлар