Билич "Вест Хэм"да қоладиган бўлди

23 май, 17:30 159

Билич

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийи Славен Билич ўз ўрнида қоладиган бўлди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, 48 ёшли хорватиялик мутахассис кеча “болғачилар” раҳбарияти билан учрашган ва улар билан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган. Бундан ташқари Билин ёзда жамоа таркибини кучайтириш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Маълумот учун, Биличнинг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.