Дидье Дешам жароҳат олган Погбанинг ўрнига футболчи топди

19 март, 09:05 372

Дидье Дешам жароҳат олган Погбанинг ўрнига футболчи топди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жароҳат олган “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ўрнига "Монако"дан Тьемуа Бакайокони терма жамоанинг яқинлашиб келаётган учрашувларига таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Погба “Ростов”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида жароҳат олган эди. Ўз навбатида унинг ўрнига терма жамоага чақирув олган 22 ёшли Бакайоко ўзининг мамлакат бош жамоасидаги дебютини ўтказишга тайёрланмоқда.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида дастлаб 25 март куни Люксембург термасига қарши ўйнаса, сўнгра 28 март куни Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.