ЕЧЛда энг кўп гол киритган 5 француз
Кеча оқшом ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Мадриднинг “Реал” клуби “Наполи”ни қабул қилди ва ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. “Қаймоқранглилар”нинг илк голига франциялик Карим Бензема муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати, бу Бензема томонидан ЕЧЛда киритилган 51-гол эди. Шу тариқа, Бензема ЕЧЛда энг кўп гол киритган французлар орасида Тьери Анрини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. Биз эса ушбу рўйҳат билан сизларни тўлиқ таништирамиз.
“Парвози узун бўлган бургутлар” ёхуд “Бенфика” гвардиячилари
ЕЧЛ: Туғилган кунида “дубль” қилганлар
“Барселона” дарвозасини ЕЧЛда “илма-тешик” қилган жамоалар
5. Николья Анелька – 68 та гол
Жамоалари: “Арсенал”, “ПСЖ”, “Реал”, “Челси”
“ПСЖ” тарбияланувчиси бўлган Анелька учун жамоалар умумий ҳисобда жами 90 млн фунтдан зиёд маблағни сарф этишган экан. Ўз навбатида Анелька ўзи тўп сурган барча 12 жамоада ҳам бир хил савияда тўп сурган дейиш қийин. 1998-2013 йилларда ЕЧЛда иштирок этган 37 ёшли ҳужумчи мазкур мусобақада 68 та гол киритишга муваффақ бўлган.
4. Жан-Пьер Папен – 28
Жамоалари: “Марсель”, “Милан” ва “Бавария”
“Марсель”даги ўйинлари билан машхур бўлган Папен 1989, 1990 ва 1991 йилги мавсумларда ЕЧЛ тўпурари бўлади. 1991 йилги “Олтин тўп” эгаси клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир бўлмиш ЕЧЛда 28 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Бунча гол киритиш учун эса Папенга 37 та ўйин етарли бўлган. Маълумот учун Папен “Марсель” билан мазкур турнирда финалга қадар етиб борган бўлса, “Милан” билан 1994 йил ушбу “қулоқдор” совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
3. Давид Трезеге – 29
Жамоалари: “Монако” ва “Ювентус”
Фаолиятининг катта қисмини “Монако” хамда “Ювентус”га бағишлаган Трезеге ЕЧЛ баҳсларида 29 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган. Бунча гол киритиш учун Трезегега 58 та ўйин керак бўлди. Давид 2003 йилги мавсумда “Юве” билан ЕЧЛ финалига қадар етиб боради. Аммо пенальтилар сериясида “Милан”га имконият бой берилади.
2. Тьери Анри – 50
Жамоалари: “Монако”, “Арсенал” ва “Барселона”
1997-2010 йиллар оралиғида ЕЧЛда 112 та ўйин ўтказган Анри 50 бор рақибларни “ранжитган”. 8 марта Франсиянинг энг яхши футболчиси деб топилган Анри 2009 йил “Барса” билан ЕЧЛда ғолиб чиқади.
1. Карим Бензема – 51
Жамоалари: “Лион” ва “Реал”
Бензема 2004-2009 йилларда “Лион”да тўп сурганидан хабарингиз бор. Ушбу жамоа сафида Карим ЕЧЛда 19 та ўйин ўтказиб, 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. 2009 йилдан буён эса “Реал”да фаолият юритаётган 29 ёшли футболчи мазкур клуб сафида ЕЧЛда 70 ўйин отказган ва рақиб посбонларини 39 марта “ранжитган”. Маълумот учун, Бензема “Реал” сафида икки бор ЕЧЛда ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар