Европа лигаси ҳам қизиқарли ёхуд мазкур турнирда энг кўп мухлис тўплаган 5 ўйин

“Европа лигаси ўйинлари қизиқарли кечмайди” қабилидаги фикрларни кўп эшитамиз. Аммо Европада нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи мазкур мусобақада катта аудитория тўплай олган учрашувлар ҳам йўқ эмас. Қуйида, айнан ана шундай ўйинлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Роналду – “Пеналду”ми?

Луис Энрике даврида “Барселона”да кимлар дебют қилди?

5. “Манчестер Юнайтед” 1–2 “Аякс”

“Олд Траффорд”. 67328 томошабин

2012 йилнинг 23 февраль санасида бўлиб ўтган мазкур ўйинда сер Алекс Фергюсон бошқарувидаги “қизил иблислар” 1/16 финалда “Аякс” билан рўбаро келади. “Орзулар театри”даги ўйинда мезбонлар 67 мингдан зиёд мухлислар кўз ўнгида голландиядан ташриф буюрган жамоага мағлуб бўлади. Шундай бўлсада, “манкунианлар” дастлабки учрашувдаги 0–2 ҳисобидаги ғалаба туфайли кейинги босқичга йўл олган эди.

“Манчестер Юнайтед” баскетбол клуби ҳақида эшитганмисиз?

4. “Динамо Киев” 5–2 “Эвертон”

“Олимпиский”. 67553 томошабин

2014/15 йилги мавсумда Киев “Динамо”си 67 мингдан кўп мухлис кўз ўнгида “голлар шоуси”ни уюштириб берган эди. Сергей Ребров жамоаси меҳмонда 1–2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсада, ўз майдонларидаги йирик ғалаба туфайли чорак финалга йўл олган эди.

Касильяс vs Буффон дуэли тарихи

3. “Манчестер Юнайтед” 4–1 “Фенербахче”

“Олд Траффорд”. 73063 томошабин

Ўтган йилнинг 20 октябр санасида бўлиб ўтган мазкур баҳсда Жозе Моуриньо жамоаси Туркиядан ташриф буюрган футболчиларга “мастер клас” кўрсатган эди – 4:1. Эътиборлиси, “МЮ”нинг собиқ форварди Робин ван Персининг “Олд Траффорд”га қайтишини кўриш учун стадионга 73 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрган эди.

ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар

2. “Манчестер Юнайтед” 1–1 “Ливерпуль”

“Олд Траффорд”. 75180 томошабин

Ўтган мавсумда Луи ван Гал бошлиқ “МЮ”нинг Европа лигасида “Ливерпуль”га қарши ўйинини кузатиш учун 75 мингдан ошиқ одам келган эди. Аммо мезбонлар шунча мухлис қаршисида “қизиллар”ни мағлуб эта олишмаган ва турнирни тарк этишгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

“Олтин бутса”га даъвогарлик қилаётган 10 футболчи

1. “Тоттенхэм” 2–2 “Гент”

“Уембли”. 80465 томошабин

“Тоттенхэм” халқаро аренадаги уй учрашувларини мухташам “Уембли” аренасида ўтказиб келаётганидан хабарингиз бор. Ўтган хафта 1/16 финал жавоб баҳси доирасида Бельгиянинг “Гент” жамоасига қарши ўйинда “Тоттенхэм”ни қўллаб-қувватлаш учун 80 мингдан зиёд мухлис “Уембли”га таширф буюрди. Аммо Маурисио Почеттино бошлиқ “шпорлар” ўз мухлислари қаршисида бельгияликларни мағлуб этишни уддалай билмади ва халқаро майдондаги юришига “нуқта” қўйди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!