“ПСЖ”нинг қимматбаҳо сотувлари

“ПСЖ”ни кўпчилигимиз қимматбаҳо трансферларни амалга оширувчи жамоа сифатида биламиз. Аммо қуйидаги мақоламиз орқали эса сиз Париж клубининг бошқа томонинин кўришингиз бўлади. Демак, “ПСЖ” томонидан сотувга қўйилган қимматбаҳо футболчилар.

Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятига назар

Европа лигаси ҳам қизиқарли ёхуд мазкур турнирда энг кўп мухлис тўплаган 5 ўйин

Роналду – “Пеналду”ми?

5. Николья Анелька – 15 млн евро

“ПСЖ” академияси тарбияланувчиси бўлган Анелька 17 ёшлигида “Арсенал”га трансфер қилинади. “Тўпчилар” сафидаги икки мавсум давомида 28 бор гол киритган Анелькани “Реал” ўз сафида кўришни истаб қолади ва мадридликлар француз футболчиси учун “Арсенал”га 22,3 фунт фунт тўлайди. “Қироллик клуби”да бир мавсум тўп сурган Анелька 2000 йил 22 млн фунт эвазига яна қадрдон жамоасига қайтади. Бироқ ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмагач, аввалига “Ливерпуль”га ижарага берилади. Сўнгра 15 млн евро(турли бонуслар билан) эвазига “Манчестер Сити”га трансфер қилинади.

Луис Энрике даврида “Барселона”да кимлар дебют қилди?

4. Лукас Динь – 16,5 млн

2013 йил “Лилль” клубидан 15 млн еврога сотиб ҳарид қилинган Дин “ПСЖ” таркибидан муқим жой ола билмади. Ҳар мавсум максимум 20 та ўйин ўтказган Лукас ўтган мавсумни ижара асосида “Рома” таркибида ўтказди. Ушбу мавсум аввалида эса “Барселона” 23 ёшли футболчи учун 16,5 млн еврони аяб ўтирмади.

“Манчестер Юнайтед” баскетбол клуби ҳақида эшитганмисиз?

3. Мамаду Сако – 18 млн

Сако “ПСЖ” академияси тарбияланувчиси саналади ва парижликлар сафидаги 7 йилда 200 дан зиёд ўйин ўтказган. Мамаду “ПСЖ” билан барча ички мусобақаларда бир мартадан ғолиб чиқади. 2013 йил эса Лоран Бланга керак бўлмай қолди шекилли, уни 18 млн евро эвазига “Ливерпуль”га трансфер қилишади. Айтиш жоиз, француз футболи келажаги сифатида эътироф этилган Сако ҳозирда турли можаролар гирдобида қолиб кетмоқда.

Касильяс vs Буффон дуэли тарихи

2. Роналдиньо – 32,2 млн

Роналдиньонинг Европадаги илк жамоаси айнан “ПСЖ” саналади. Пойтахт жамоаси Роналдиньони Бразилиядан “кўҳна қитъа”га олиб келиш учун унинг аввалги жамоаси “Гремио”га 5 млн евро берган холос. “Парк Де Пренс”да икки йил ўйнаган Роналдиньо жамоа сафида 86 та ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 25 та тўп киритишни уддалаган. 2003 йил эса “Барселона” бразилиялик истеъдод эгаси учун 30 млн евродан кўпроқ бўлган суммани “ПСЖ” ҳисоб рақамига ўтказиб берган эди.

ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар

1. Давид Луиз – 38,5 млн

Луиз 2014 йил “Челси”дан “ПСЖ”га оз эмас, кўп эмас 50 млн фунт эвазига кўчиб ўтган эди. Парижда икки йил тўп сурган 29 ёшли ҳимоячи жамоа сафида 90 га яқин ўйинда майдонга тушиб, 8 бор тўп киритишга эришган. Бу орада эса “ПСЖ” билан маҳаллий совринларни икки мартадан ютишга эришган Луиз ушбу мавсум аввалида 38,5 млн евро эвазига “Челси” сафига бориб қўшилди. Мазкур сотув парижликлар тарихидаги энг қиммати сифатида тарих зарварақларидан жой олди.

“Олтин бутса”га даъвогарлик қилаётган 10 футболчи

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!