Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятига назар

Куни кеча “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Гамбург” клубига қарши баҳсда мураббий сифатидаги 1000-ўйинини ўтказди. Биз эса 57 ёшли Анчелоттининг мураббийлик фаолиятига назар солишни мақсад этдик.

Европа лигаси ҳам қизиқарли ёхуд мазкур турнирда энг кўп мухлис тўплаган 5 ўйин

Роналду – “Пеналду”ми?

Луис Энрике даврида “Барселона”да кимлар дебют қилди?

“Режжина”

Карло бутсаларини “михга илганидан” сўнг мураббийлик курсларида ўқиди ва Италия термасида Арриго Саккига ёрдамчилик қилди. 1995 йилда эса Анчелотти Б Серияда ўйновчи “Режжина” клубига мураббий этиб тайинланди. Анчелотти бошлиқ “Режжина” эса мавсумни 4-ўринда якунлади ва А Серияга чиқишга муваффақ бўлди.

“Манчестер Юнайтед” баскетбол клуби ҳақида эшитганмисиз?

Касильяс vs Буффон дуэли тарихи

“Парма”

1996 йилнинг ёзида “Парма”га мураббий этиб тайинлаган Анчелоттининг ишлари аввалига умуман юришмади. Жамоа унинг қўл остидаги дебют ўйинида 1–3 ҳисобида “Пескара”га мағлуб бўлади. Умуман “Парма”даги икки мавсумда Карло жамоаси 86 ўйин ўтказиб, шулардан 42 тасини ўз фойдасига хал этади холос. Бунга албатта, етакчи футболчиларнинг жамоани тарк этгани ҳам таъсир этган бўлиши табиий.

ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар

“Олтин бутса”га даъвогарлик қилаётган 10 футболчи

“Ювентус”

1999 йилнинг февралида Анчелоттини Марчело Липпининг ўрнига “Ювентус” мураббийлигига таклиф этишади ва 2001 йилга қадар “Карло ота” туринликларга устозлик қилади. Анчелотти “кекса синьора” билан 1999 йилги Интертото кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлади. Қайд этиш жоиз, мазкур соврин Анчелоттининг мураббийлик фаолиятидаги дастлабки титули эди.

“Милан”

Анчелотти 2011 йилнинг ноябр ойида Фотих Теримнинг ўрнига “Милан” бош мураббийлигига келади. Қайд этиш жоиз, Карло “россонерилар” бошқарувидаги 8 йилда  шунча совринни қўлга киритишга муваффақ бўлади.

“Челси”

Муваққат мураббий – Гус Хиддинкнинг ўрнини эгаллаган Анчелотти “аристократлар”ни икки йил бошқарди ва жамоаси билан 3 та маҳаллий совринни қўлга киритди. Анчелотти учун туманли Аьлбиондаги илк мавсум омадли ўтган бўлсада, кейингилари у қадар “силлиқ” кечди дейиш мушкул.

“ПСЖ”

“ПСЖ”га катта сармоя киритилганидан сўнг инвесторлар Анчелоттини “Парк де Пренс”га олиб келишди. Парижга мавсум ўртасида келган Анчелотти дастлабки мавсумда “ПСЖ” билан ҳеч нимага эришмайди. На, маҳаллий ва на халқаро майдонда. Аммо келгуси мавсумда “Карло ота” парижликларни Францияда тенгсиз қилишга муваффақ бўлади ва Фаранглар юртида йил мураббийи сифатида эътироф этилади. Бу унинг Франциядаги фаолияти давомида эришган ягона шахсий ва жамоавий совринидир.

“Реал Мадрид”

2013/14 йилги мавсум аввалида Жозе Моуриньонинг ўрнига таклиф этилган Анчелотти худди “Челси”да содир бўлгани каби, дастлабки мавсумни аъло даражада ўтказди. Жумладан, узоқ кутилган “десима” қўлга киритилди ва бунинг кетидан яна иккита мусобақада ҳам ғалаба қозонди.  Бироқ Мадриддаги иккинчи мавсум у қадар омадли чиқмади ва “Реал”нинг талабчан раҳбарлари Анчелоттига чиқиш эшикларини “кўрсатиб қўйишди”.

“Бавария”

Анчелоттининг “Бавария” ишлаши 2015 йилнинг декабридаёқ маълум эди. Ҳар ишни режалаштиришиб қиладиган немислар Гвардиоланинг ўрнига келадиган мутахассисни испаниялик мураббий жамаодан кетиши олдидан аниқлаб олган эди. Ҳозирча эса, “Карло ота”нинг Германиядаги ишлари жойида. Жамоа барча мусобақаларда бирдек муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!