Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятидаги энг ёрқин 8 та баҳс

Мюхеннинг “Бавария” клуби утсози Карло Анчелотти Германия Бундеслигасининг 22-турида  “Гамбург”га қарши беллашувда ўзининг мураббийлик фаолиятидаги 1000 учрашувини ўтказди. Шу муносабати билан эса биз бугун италиялик 57 ёшли мутахассис фаолиятидаги энг яхши 8 та учрашувни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“ПСЖ”нинг қимматбаҳо сотувлари

“Интер” 1–1 “Милан”

2003 йилнинг 13 май куни ЕЧЛ ярим финали доирасида бўлиб ўтган мазкур баҳснинг дастлабки бўлимида “россонерилар” ҳисобни очишга муваффақ бўлади. 84-дақиқага келиб эса номинал мезбонлар Мартинснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиради. Аммо бу гол “нерадзуррилар”нинг финалга чиқиши учун камлик қилди. Боиси, жамоалар дастлабки ўйинда 0–0 ҳисобини қайд этишган эди.

Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятига назар

“Ювентус” 0 – 0 “Милан”(Пенальтилар серияси 2–3)

Орадан икки ҳафта ўтгач, “Олд Траффорд”да ташкиллаштирилган финалда Анчелотти жамоаси Марчело Липпи бошчилигидаги “Ювентус” билан баҳс юритади. Ўйинда Шевченконинг голи инобатга олинмайди, Дел Пьерро дарвоза тўсинини пойлайди, бир муддат “россонерилар” майдонда бир киши кам бўлиб ўйнайди ва… Ўйин пенальтилар сериясига қадар етиб боради. “Лоторея”да эса Карло Анчелоттининг жамоасига “жекпот” чиқади ва Анчелотти мураббийлик фаолиятидаги илк халқаро совринни қўлга киритади.

Европа лигаси ҳам қизиқарли ёхуд мазкур турнирда энг кўп мухлис тўплаган 5 ўйин

“Милан” 3–3 “Ливерпуль” (Пенальтилар серияси 2–3)

Бу ўйин тўғрисида жуда кўп гапириш мумкин. Аммо шуниси аниқки, нейтрал мухлислар мазкур ўйиндан “роҳатланишган” бўлса, ажаб эмас. Учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг 3–0  ҳисобида олдинда бораётган “Милан” иккинчи бўлимда 3 та тўп ўтказиб юборади. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар сериясига мурожаат этилади. Пенальтилар сериясида эса Сержиньо, Пирло ва Шевченколарнинг ноаниқ зарбалари туфайли Анчелоттининг қанча асаб толалари узилганлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Роналду – “Пеналду”ми?

 “Милан” 2–1 “Ливерпуль”

2007 йилда Афина шаҳри мезбонлик қилган ЕЧЛ финалида “Милан” икки йил олдинги “қасос”ини олишга эришган эди. Умуман, майдонда “Ливерпуль” доминантлик қилган бўлсада, “россонерилар” итальянча ўйин намойиш этиш орқали ўз мақсадларига етган эдилар.

Луис Энрике даврида “Барселона”да кимлар дебют қилди?

“Челси” 8–0 “Уиган”

АПЛнинг сўнгги турида “Стемфорд Бридж”да “Уиган”ни қабул қилган Анчелоттининг “Челси”си рақибга заррача имкон қолдирмайди – 8:0. Мазкур ғалаба эса “аристократлар”га чемпионлик титулини олиб келгани эса алоҳида мавзу.

“Бавария” 0–4 “Реал”

2013/14 йилги ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви доирасида кечган мазкур баҳсда Анчелотти бошлиқ “Реал”га мезбонлар айтарли қаршилик кўрсата олмайди. Биринчи бўлимдаёқ, ҳисоб 3 – 0 кўринишига келганидан сўнг эса телевизорни ўчириб қўйганлар, ушбу сатрларни ўқиётганлар орасида бўлса керак.

“Реал” 4–1 “Атлетико”

Буниси энди бутун бошли мелодрама… Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Серхио Рамос бутун дунёни ларзага солади. Қолганини эса ўзингиз яхши биласиз...

“Бавария” 8–0 “Гамбург”

Мазкур учрашув Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйини эди. Ўз навбатида италиялик мутахассиснинг шогирдлари устозига чинакам байрамни “уюштириб бердилар” – 8:0.

Ps: Умуман Карло Анчелоттининг мураббийлик фаолиятида ёрқин ўйинлар жуда кўп бўлган. Биз уларнинг айримларини келтирдик, холос.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!