Головкин собиқ жаҳон чемпионини Лас-Вегасда синовдан ўтказади

7 июнь,2017, 13:35 683

Головкин собиқ жаҳон чемпионини Лас-Вегасда синовдан ўтказади


Ўрта вазн тоифасининг WBA, WBC ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкин сентябрда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Унинг ушбу жангдаги рақиби мексикалик Саул Альварес бўлади. Жанг Лас-Вегасда ташкил қилинади, дея хабар беради Альвареснинг сўнгги промоутери Оскар де ла Хойя.

16 сентябда ўтиши кутилаётган беллашувни қабул қилишга “T-Mobile Arena”си мезбонликка асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, “Даллас Ковбойз” ва “Лос-Анжелес Дожерс”, “Мэдисон Сквер Гарден” стадионлари ҳам уни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилишган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.