Жан "Ливерпул"да қолиши мумкин

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан яна маълум муддат "Энфилд"да ушланиб қолиши мумкин.

The Guardian нашри тарқатган хабарга қараганда мерсисайдликлар 24 ёшли германиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, томонларнинг амалдаги келишуви жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Германия терма жамоаси аъзоси Туриннинг “Ювентус” клубига ўтишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалган эжи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!