172

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамда ўқ отиш федерацияси ҳамкорлигида 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида мусобақа ўтказди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш, ушбу спорт турлари билан яқиндан таништириш ҳамда турли даражадаги спорт тадбирлари ва мусобақаларни ёритадиган журналистларни бевосита спорт мусобақасида иштирок этишлари учун имкон яратиш шунингдек, байрам муносабати билан бир гуруҳ журналистларни тақдирлаш ҳисобланади.

Мусобақа доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазма ва байрам тадбири ташкил этилди. Кўргазмада спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи картинг, автокросс, авторалли, мотокросс, триатлон, дуатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель спорти каби спорт турлари намойиш этилди.

Ушбу спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари бўлган спортчиларнинг иштирок этиши техник ва амалий спорт турларининг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб бериш имконини берди.

Мусобақада мамлакатимизда фаолият юритаётган 28 та оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган юз нафарга яқин матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Мусобақа халқаро тоифадаги ҳакам Серебряков Сергей Валинтинович бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Ғолиблар икки гуруҳда яъни эркаклар ва аёллар ўртасида I, II ва III ўрин совриндорлари сифатида эълон қилинди. Ғолиб ва иштирокчилар "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Таҳририят ҳақида

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ. Бош муҳаррир: Ортиқов Шаҳобиддин.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98

Sports.uz 2018