“Локомотив” бугун қандай жамоани мағлуб этди

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛ 2-турида БААнинг “Ал-Ахли” жамоасини 2–0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳўш, умуман “Ал-Ахли” қандай жамоа ўзи?

Виталий Денисов фаолиятига назар

“Локомотив”нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига оид фактлар

1. “Ал-Ахли” жамоаси 1970 йилда Дубай шаҳрида “Ал-Шабаб”, “Ал-Веҳда” ва “Ал-Нажаҳ” жамоалари бирлашуви натижасида ташкил топган;

2. “Ал-Ахли” сўзи арабчадан миллий деган маънони англатади;

3. Жамоа ўз уй учрашувларини 9 мингдан зиёд томошабинни ўз бағрида сиғдира оладиган “Ал-Рашид” стадионида ўтказиб келади;

4. “Ал-Ахли” БААнинг энг совриндор жамоаларидан саналади. “Миллий жамоа” ҳисобида жами 21 та расмий титул мавжуд;

5. Жумладан клуб сўнгги 10 йилда 11 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган;

6. “Ал-Ахли” 2009 йилги Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган ва илк босқичдаёқ, Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” жамоасига 0–2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган;

7. “Ал-Ахли” 2015 йилги мавсумда ОЧЛ финалига қадар етиб борган ва икки учрашувдан иборат бўлган ўйинда Луис Фелипе Сколари бошқарувидаги “Гуанжоу Эвергранд”га имкониятни бой бериб қўйган;

8. Жамоага 2013 йилдан буён румыниялик Космин Олариу устозлик қилиб келади. “Ал-Ахли” мазкур мутахассис қўл остида 4 йилда 6 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Қолаверса, клубни ОЧЛ финалига олиб чиққан ҳам айнан Олариу жанобларидир;

9.  “Ал-Ахли” айни вақтда БАА про-лигасида 41 очко билан 2-поғонада бормоқда. Дубайликлар ҳисобида 19 турдан сўнг 41 очко мавжуд ва улар дастлабки ўриндаги “Ал-Жазира”дан 9 очкога ортда боришмоқда. Қайд этиш жоиз про лиганинг бу мавсумдаги ғолиби клублар ўртасидаги ЖЧга йўлланмани қўлҳа киритади;

10. Бундан ташқари жамоа БАА лига кубогида финалга чиққан бўлса, Президент кубоги мусобақасида эса илк босқичдаёқ турнирни тарк этган.

“Бунёдкор” ОЧЛ биринчи турида қандай натижалар қайд этган?

“Насаф”нинг ЧЛдаги иштирокига оид фактлар

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!