“Манчестер Сити” нинг қимматбаҳо сотувлари

2 март, 09:01 393

Ўтган сафар сиз азиз мухлисларни “ПСЖ” тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлар билан таништирган эдик. Бугун, мазкур туркумдан ўрин олган навбатдаги жамоа билан сизларни таништирамиз. Демак, “Манчестер Сити”нинг қимматбаҳо сотувлари.

Хитой Супелигаси: Мавсум олдидан амалга оширилган топ трансферлар

5. Хави Гарсия – 13 млн фунт

Катта умидлар билан “Бенфика”дан салкам 16 млн фунт эвазига ҳарид қилинган Гарсия “шаҳарликлар” таркибида икки мавсум тўп тепади ва жамоа сафида 80 та ўйин ўтказиб, икки бор гол киритишнинг уддасидан чиқади. Бу вақт оралиғида эса Гарсия “Сити” билан АПлда ғолиб чиқади ва Англия лига кубогини қўлга киритади. 2014 йил эса Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасига 13 млн фунт эвазига бориб қўшилган 30 ёшли ҳимоячи ҳозирда питерликларнинг энг ишончли футболчиларидан бирига айланиб улгурди.

Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(2-қисм)

4. Робиньо – 18 млн

2008 йил жамоага араб капитали кириб келганидан сўнг 41(айрим манбаларда 42) млн евро эвазига “Реал”дан сотиб олинган Робиньо ёзги трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида “шаҳарликлар” билан 4 йиллик битимга имзо чекади. “Сити”даги илк мавсумида 15 та гол киритишнинг уддасидан чиққан бразилиялик ярим ҳимоячи келгуси мавсум бор-йўғи 12 учрашувда майдонга тушган Робиньо аввалига “Сантос”га ижарага берилади. Сўнгра мавсум якунида “Милан”га 18 млн фунт эвазига трансфер қилинади.

90 йилларда испан клублари қандай либосларда ўйнашган

3. Марио Балотелли – 19 млн

Робиньо кетганидан сўнг Роберто Манчини “Иттиход”га ўз шогирдини олиб келди. Оз эмас, 22 млн евро эвазига. СуперМарионинг хизматларидан салкам 3 йил фойдаланган “шаҳарликлар” 2013 йилги қишки трансферлар ойнаси вақтида “Милан”га 19 млн фунт эвазига сотиб юборишади. Қайд этиш жоиз, Балотеллининг йўлига доимо унинг инжиқ характери тўсқинлик қилиб келади ва айни шу сабаб Манчестердаги фаолияти ҳам узоққа чўзилмайди.

2. Шон Райт-Филлипс – 21 млн

Шонни “Манчестер Сити” тарбияланувчиси деса ҳам бўлади. Зеро, футболчи 17 ёшлигида “Ноттингем Форест”дан жамоага келиб қўшилади. Умуман олганда Шоннинг энг яхши дамлари айна “шаҳарликлар” сафида ўтган десак, муболаға қилмаган бўламиз. 2005 йил эса уни “шаҳарликлар”га 21 млн фунт эвазига трансфер қилишади ва “аристократлар” сафида 3 мавсум тўп сурган Шон 2008 йил 8,5 млн футнҳ эвазига яна қадрдон жамоасига қайтиб келади.

1. Алваро Негредо – 24 млн

2013 йил “Севилья”дан салкам 17 млн фунтга сотиб олинган Негредо “Иттиход”да бор-йўғи бир мавсум тўп суради холос. Анашу мавсумда “шаҳарликлар” таркибида 48 учрашув ўтказган Алваро рақиблар дарвозасини 23 бор аниқ нишонга олишга эришади. Қолаверса, ўз шахсий музейини АПЛ ва Англия лига кубоги медаллари билан тўлдириб олади. 2014 йил эса  24 млн фунт эвазига “Валенсия”га трансфер қилинган Негредо ҳозирда “Мидлсбро” сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

Футбол тарихидаги энг совриндор 5 мураббий

Шаҳзод Холбоев тайёрлади