Нагаев тўп сурадиган клуб Бабаян бошчилигидаги жамоага мағлуб бўлди (видео)
Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида мамалакатнинг 4 карра чемпиони – “Астана”ни қабул қилди.
Мазкур беллашувда Григорий Бабаян шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Нагаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 68-дақиқада заҳирага олинди.
Ушбу натижадан сўнг чимкентликлар жамғарган очколар сони 12 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга тушиб кетди.
Қуйида бугунги беллашувда киритилган голларни томоша қилиш имконига эгасиз.
Ива
Қозоғистон Премьер-лигаси. 6-тур
“Ордабаси” – “Астана” 1:2.
Фикрлар