Назорат учрашуви. “Локомотив” “Олмалиқ”ни мағлуб этди

9 июнь, 21:13 243

Назорат учрашуви. “Локомотив”  “Олмалиқ”ни мағлуб этди

Биласиз, миллий терма жамоа ўйини сабаб Олий Лигада қисқа танаффус юзага келган. Ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида аксарият жамоалар ўртоқлик учрашувида майдонга тушишмоқда. Жумладан, бугун "Локомотив" жамоаси "Олмалиқ"қа қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. 

Учрашув анчагина қизиқарли кўриниш олди. Ҳар икки жамоа устозлари ҳам кўрикда бўлиб турган ҳамда ёшлар таркибида ўзини кўрсатаётган бир қатор футболчиларни майдонга тушириб, уларни синаб олишга уринишди. 

Якунда ўйин “Локомотив” фойдасига ҳал бўлди – 2:0. "темирйўлчилар" томонидан киритилган голларга Сардор Мирзаев ва яна бир кўрикдан ўтаётган футболчи муаллифлик қилди.

Ўртоқлик ўйини

"Локомотив" - "Олмалиқ" 2:0.