Неймарнинг суперголи ёхуд Кавани Неймарга ён бердими? (видео)

Бундан бироз олдин Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда “Бордо” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Мазкур ўйинда парижликлар 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, ушбу баҳсда Неймар ва Каванилар ўтган турда талашиб қолган вазият – жарима зарбаси ва пенальтиларни  ким амалга ошириши борасидаги саволга жавоб топилгандек кўринди.

Боиси, Неймар ҳар иккала стандарт вазиятларни  амалга оширди ва голлар киритишга эришди. Айниқса, 25 ёшли  футболчининг жарима зарбасидан киритган чиройли голи мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Буни қуйидаги видео орқали ўзингиз ҳам кўришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!