Нигина мағлубиятни ғалабага айлантирди

7 июнь, 13:12 225

Нигина мағлубиятни ғалабага айлантирди

Наманганда хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида Нигина Абдураимова кучли ўйини билан мухлису мутахассислар ишончини оқламоқда.

Иккинчи даврада грузиялик Марьям Болквадзе билан рақобатлашган ҳамюртимиз корта икки соатдан ошиқ вақт давомида кураш олиб борди ва мағлубият билан бошланган ўйинни ғалабага айлантирди. Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган учрашувнинг дастлабки икки сетида 4:6, 7:6 натижаси қайд этилди. Ҳал қилувчи партияда 2:3 ҳисобида олдинда бораётган грузиялик теннисчи қиз ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, Нигина Абдураимова чорак финалга йўл олди. Энди теннисчимиз ярим финалга чиқиш учун ҳиндистонлик Карман Каур Тханди билан рақобатлашади.

SPORTS.uz